Туляганов Абдухамид Абдувахобович

Таржимаи хол

Туляганов Абдухамид Абдувахобович 1982 йил 23 июн куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. 1989 йил Юнусобод туманидаги 273-лицей макатабга қабул қилиниб, 1997 йилда шу лицей мактабни тамомлаган. Шу йили Тошкент вилоятида жойлашган Генерал Ғофуров номли лицейга қабул қилиниб, 1999 йилда тугатган. Ушбу йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг табиий фанлар факультетининг география мутахасислиги бўйича хужжат топшириб ўқишга қабул қилинган. 2003 йилда бакалавр, 2005 йилда шу мутахасислик бўйича магистратурани якунлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Юнусобод туманида жойлашган
272-сонли умумтаълим мактабга география ўқитувчиси бўлиб иш фаолиятини бошлаган. 2003-2004 ўқув йилларида Юнусобод туманидаги
63-сонли мактабда география ўқитувчиси, 2004-2005 ўқув йилидан бошлаб эса Тошкент автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида ўз меҳнат фаолиятини давом эттирган. 2010 йил сентябрь ойидан 2014 йилга қадар
“2-Умумтаълим” факультети декани вазифасини бажариб келган. 2014 йил ноябрь ойидан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицейнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида меҳнат фаолиятини давом эттирган. 2016-2017 ўқув йилидан бошлаб Тошкент автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Меҳнат фаолияти давомида ўқувчи-ёшлар ўртасида ватанпарлик руҳи, шукроналик хиссини ошириш, уларни комил инсон бўлиб етишишларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.